Жамият - 15:19 · 19.05.2022

Ўзбекистон олийгоҳларини 2021 йилда қанча талаба тамомлади?

Ўзбекистон олийгоҳларини 2021- йилда битирган талабалар сони 103,9 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2021 йилда ОТМни тамомлаган талабаларнинг 55,3 минг нафари ўғил болаларни, 48,6 минг нафари қиз болаларни ташкил қилган.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилида республикадаги барча олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 571,5 минг нафарни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан Украинадан қайтиб, республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчиришга рухсат берилганди.

Bugun — LIVE