Ўзбекистоннинг 4 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди
Ўзбекистоннинг 4 ойдаги ташқи савдо айланмаси 17,2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси «Bugun.uz»га хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 17,2 миллиард долларга тенг бўлган. Бу 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,5 миллиард долларга ёки 61,2 фоизга ошган. Унда экспорт 7,1 миллиард долларни ташкил этган. Шундан:
Аввалроқ Ўзбекистоннинг 3 ойдаги ташқи савдо айланмаси 13,2 миллиард долларга тенг бўлгани хабар берилганди. Шунингдек, мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси январда 3,5 миллиард долларни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.