Жамият, Қашқадарё - 23:27 · 19.05.2022

Қашқадарёда маҳалла оқсоқолини сайлаш пайтида жанжал чиқди — видео

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги маҳаллалардан бирида оқсоқолни сайлаш пайтида жанжал чиққани хабар берилди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Шикоятчиларнинг сўзларига кўра, бир киши бир оиланинг уч-тўрт аъзоси учун овоз берган. Асосий номзоднинг Тожикистон олийгоҳида олган дипломи нострификация қилинмагани айтилган.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, ҳудуддаги сайлов адолат мезонлари асосида ташкил этилган. Видеодаги ҳолат аҳолининг тушунмовчилик сабаб бир бири билан тортишган ҳолати бўлиб, масъуллар вазият ҳақида маълумот бергач, тинчиган. Бу воқеанинг сайлов жараёнига таъсири бўлмаган. Буни нафақат аҳоли, маҳаллий блогер «Duob_tv» канали админи ҳам тасдиқлаган.

«Қашқадарёда вилояти Деҳқонобод тумани Сарчашма МФЙ маҳалла раиси (оқсоқол) сайлови бўлди. Сайлов 47-мактабда бўлиб ўтди. Халқ ўзлари муносиб бўлган номзодга овоз берди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуҳуқлари бўйича бюроси бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида имконияти чекланган шахслар учун яратилган имкониятларни қўллаб-қувватлаганди.

Bugun — LIVE