Россия аҳолини коронавирус қўпайишидан огоҳлантирди
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда ковидга чалинганлар сони ошишидан огоҳлантириб, бунга тайёрланишга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Вируснинг янги турлари пайдо бўлиши сақланиб қолмоқда. Бундай ҳолатда касалликларнинг кўпайишига тайёр бўлиш, вирус турларининг генетик мониторингини давом эттириш керак», — деган Россия ССВнинг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, профессор Владимир Чуланов.
Шунингдек, мутахассис грипп ҳақида унутмаслик кераклигини таъкидлаб, бу пандемиядан олдин ҳам асосий ўткир респираторли инфекция бўлганини айтган.
Аввалроқ АҚШда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи рекорд ўрнатганди. Шунингдек, Аргентинада коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланганди.