Жаҳон - 10:41 · 19.05.2022

Россия учинчи жаҳон урушининг бошланишига йўл қўймаслиги маълум қилинди

Россия учинчи жаҳон уруши бошланишига йўл қўймайди. Бу ҳақда мамлакат Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев хабар берди.

Фото: «РБК»

«Замонавий, ишончли, самарали қуроллар арсенали бугунги кунда Учинчи жаҳон урушини бошлашга тайёр бўлганларнинг амбицияларини совитади. Биз бундай ҳолатга йўл қўймаймиз. Аммо шуни доимо эслатиб туришга мажбурмиз, агар мамлакатимизга ҳужум бўлса, дарҳол жавоб қайтарилади. Давлатимизга таҳдид соладиган ҳар қандай тажовузга зарба берилади», — дейди сиёсатчи.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Медведев Россияга қарши жорий қилинган санкциялар дунёда қандай ўзгаришларга олиб келишини санаб ўтганди. Шунингдек, у Россия ва NATO тўқнашувига нима туртки бўлиши маълум қилганди.

Bugun — LIVE