Жамият, Самарқанд - 8:43 · 19.05.2022

Самарқандда бир-бирига туташ 5 та уйда ёнғин содир бўлди

Самарқандда 19 май куни бир-бирига туташ 5 та уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бўлими матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шу куни соат 03:51 да Самарқанд тумани «Жойисой» МФЙ Бирдамлик кўчасидаги хонадонларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажилари ва «Камаз» ёрдамчи автомашинаси жалб этилган. Ёнғинга соат 04:06 да етиб борилган ва соат 05:38 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Қайд этилишича, ёнғин натижасида 5 та хонадоннинг тахминан 490 метр квадрат майдонда шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 24 сентябрь куни бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, Тошкентда ҳам бир-бирига туташ уйлар ёниб кетганди.

Bugun — LIVE