Самарқандда ички ишлар органи ходими аёлга куч ишлатаётгани акс этган видео тарқалди
Самарқанд вилояти Қўшрабод туманида ички ишлар органи ходими аёлга куч ишлатаётгани акс этган видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Кадр: Telegram
Маълум бўлишича, воқеа 2021 йилнинг 16 июнь куни Қўшрабод тумани прокуратураси биносида содир бўлган. Видеода ички ишлар органи ходими аёлнинг қўлини қайириб, олиб кетаётгани акс этган.
Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан ўрганилмоқда. Ходимнинг ҳаракатлари тўлиқ текширилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.
Аввалроқ Тошкентда ИИБ ходими ва фуқаро ўртасида жанжал содир бўлганди. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган.