Жаҳон - 20:20 · 19.05.2022

Тожикистоннинг энг кучли қуроли маълум қилинди

Тожикистон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мамлакат ҳимоясини тўлиқ таъминлаши маълум қилинди. Бу ҳақда Россиянинг мамлакатдаги элчихонасининг ҳарбий ва ҳаво кучлари атташеси Николай Ким маълум қилди.

Фото: «AFP»

Ҳаво мудофаа тизимлари ҳақида бундай фикр уларнинг хусусиятларига қараб берилиши мумкин. «Тожикистон Қуролли кучлари ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари билан қуролланган бўлиб, уларнинг тактик ва техник хусусиятлари осмонни тўлиқ қоплаш имконини беради», — деган мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, қўшни давлатларда Тожикистондаги каби ҳарбий салоҳият йўқ. «Мамлакат ҳаво ҳудуди ҳақида ташвишланишга ҳожат йўқ», — деган элчихона вакили. У Россия ва Тожикистон ўртасида шартнома имзолангани, унга кўра республика минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига замонавий қуроллар билан қўшилишини айтган.

Мамлакат полигонларидан бирида С-300 комплекслари мавжуд. Тожикистонлик ҳарбий хизматчилар Россияда тўлиқ ўқув курсини тамомлаган ва бундай техникани бошқариши қобилиятига эга. Яқин келажакда С-300 республика қуролли кучларига топширилади.

Маълумот ўрнида, 18 май куни Тожикистон шарқига қуролли гуруҳ ҳужум қилган. Улар ҳорижий қуроллар билан таъминлангани қайд этилган. Мамлакатда уларга қарши олиб борилган аксилтеррор операцияда 1 нафар зобит ҳалок бўлган, 13 аскар яраланган.

Bugun — LIVE