Жамият, Тошкент ш. - 21:12 · 19.05.2022

Тошкентда Европа Иттифоқи делегация томонидан ташкил этилган фотокўргазма очилди

Тошкент Фотосуратлар уйида 19 майдан бошлаб Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси томонидан ташкил этилган «Ёшларни қўллаб-қувватлаш: Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг сиймолари» фотокўргазмасини томоша қилиш мумкин.

Кўргазманинг «Порлоқ келажак учун бармоқ изингизни қолдиринг» шиори Ўзбекистон ёшларини порлоқ – яшил, янада инклюзив ва рақамли келажакга чақирувчи элчилар бўлишга чақиради.

Кўргазмада Ўзбекистоннинг 34 нафар ёш фуқаролари, яъни талабалар, чегарачилар, тикувчилар, энергетика мутахассислари, ўқитувчилар, муҳандислар, ҳуқуқ ҳимоячилари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва мамлакатимизда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа ва дастурларнинг бир қисми бўлган бошқа кўплаб ёшлар иштирок этмоқда.

«Ўзбекистон ёшлари Европа Иттифоқининг мамлакатдаги иқлим ўзгариши ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашишдан тортиб, ҳамма учун бўлган инсон ҳуқуқлари учун курашиш ва мамлакатнинг барқарор, инновацион ривожланишига ўз ижодкорлиги билан ҳисса қўшиш каби барча фаолиятларнинг муҳим иштирокчиларидир. Кўргазмада Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлиги сиймолари ўзбек ёшларининг кичик бир қисми бўлсада, улар ёшларнинг мамлакат келажагига берган ваъдалари ва улкан салоҳиятининг ёрқин тасвирини тақдим этмоқда.

Ушбу кўргазма бизга Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ривожланишнинг айрим муҳим йўналишлари, жумладан, таълим, савдо ва иқтисодий ривожланиш бўйича ўсиб бораётган алоқаларни сарҳисоб қилиш ва эътироф этиш имкониятини берди», белгилаб ўтди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.

Бу йил Европа Ёшлар йили бўлиб, у ёшларнинг маҳаллий ва глобал муаммоларни ҳал қилиш каби, айниқса пандемиядан кейинги даврда жамиятларимиз ва иқтисодиётимизга ўзгартирувчи таъсирини алоҳида таъкидлайди. «Ёшларни қўллаб-қувватлаш: Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг сиймолари» кўргазмаси май ойи давомида Европа Куни доирасидаги йирик тадбирларнинг бир қисмидир.

«Ушбу фотокўргазма ёшларга куч бериш ва уларнинг келажагини ўз қўлларига олиш, меҳнатсеварлик билан бирга жамиятга хизмат қилиш ва энг муҳтожларга ёрдам бериш ҳақида ҳам муҳим ҳикоялар билан бўлишади. Умид қиламанки, ушбу кўргазма қаҳрамонлари ҳикоя қилган воқеалар мамлакатимизнинг ёшларига фаровон келажаги йўлида ўз изларини қолдиришлари учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Кўргазмани Тошкент Фотосуратлар уйида ўтказиш биз учун шарафдир», Ўзбекистон Бадиий академияси бош илмий котиби Феруза Абдуллаевна Обиджонова.

Ушбу кўргазма устида ишлаш таниқли ўзбек фотосуратчиси Муҳиддин Али зиммасига қўйилган. Фотокўргазмани Тошкент Фотосуратлар уйида 26 май, пайшанба кунига қадар соат 10:00 дан 17:00 гача кўриш мумкин.

Bugun — LIVE