Жамият - 17:08 · 19.05.2022

Термиз шаҳрида биологик фаол қўшимча маҳсулотларнинг нусхасини ишлаб чиқариб сотаётган яширин цех аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.М. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил этиб, харидор Ж.га 86 дона (кейинчалик 14 донасини етказиб бериш шарти билан) «Al Hadaya» (150 минг сўмдан) ва маҳсулотларнинг нусхаларини фирибгарлик йўли билан 40 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Сохта тадбиркорнинг Каттабоғ МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганда, ушбу хонадондан 152 турдаги ҳар хил ёғ маҳсулотлари, бўш идишлар, турли хил ёрлиқларни (этикетка) ишлаб чиқаришда фойдаланилган ноутбук ва рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 168-моддаси (фирибгарлик), 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳақиқий «Alhadaya»ни қандай харид қилиш мумкин?

Шу ўринда «Alhadaya» маҳсулотларининг ҳақиқийсини сохтасидан фарқлаш ва уни қандай харид қилиш бўйича кичик кўрсатма бериб ўтсак.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳақиқий «Alhadaya» мағсулотлари дўконларда, дорихоналарда, бозор растараларида сотилмайди. Бундан ташқари сиз «Alhadaya» маҳсулотларини харид қилаётганда Халқаро сифат ва хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш даражасининг юқорилигини кўрсатувчи ISO ва JMP сертификатлари, давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани талаб қилишингиз мумкин.

«Alhadaya»компаниясининг табиий ва ҳалол маҳсулотлари тўғрисида батафсил маълумот олиш ва буюртма бериш учун расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали боғланинг ёки қўнғироқ қилинг:

Ҳаётингиз сиз учун энг қимматли неъмат. Уни турли хил сохта ва қўлбола тайёрланган дори возиталарига ишонманг. Сиз энг яхшиларига муносибсиз.

Bugun — LIVE