Жаҳон - 17:31 · 19.05.2022

Хитойда эркак 40 йилдан бери битта университетга киришга ҳаракат қилмоқда

Хитойда 55 ёшли эркак Сичуань университети талабаси бўлиш учун 26 марта кириш имтиҳонларини топширгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Next Shark» хабар берди.

Фото: «South China Morning Post»

У университетга биринчи марта 1983 йилда топширган. Шундан бери у керакли ўтиш баллини тўплай олмаган. Бу вақт ичида 55 ёшли эркак бизнесда муваффақият қозонган, унинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича ўз компанияси бор, лекин олий маълумот дипломи унинг асосий мақсадига айланган.

«Мен эндигина 55 ёшга тўлдим, ҳали ёшман. Тарих ва географияни ўрганишда ҳозирча муаммом йўқ, уринишларимни давом эттираман», — деган абитуриент Лян Ши.

Таъкидланишича, 2021 у 750 баллдан 403 балл тўплашга муваффақ бўлган, унга университетга кириш учун юз балл етмаган. Янги ўқув йилида хитойлик ўз натижасини яхшилашни ва ниҳоят талабалик гувоҳномасини олишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Ҳиндистонда аёл сариси ёрдамида поезд рельсдан чиқиб кетишининг олдини олгани маълум қилинган. Шунингдек, Янги Зеландияда аёл эрини кимошди савдосига қўйганди.

Bugun — LIVE