Жаҳон - 18:06 · 19.05.2022

Яна 5 та давлатда одамлар маймун касаллигига чалинди

Буюк Британияда Нигерияда бўлиб қайтган одамда маймун чечаги аниқланганди. Мазкур касаллик Швеция, Португалия, Испания, Италия ва АҚШда ҳам қайд этилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Euronews»

Португалия соғлиқни сақлаш бошқармаси қайд этилган ҳолатлар Лиссабон ва Тежу водийси ҳудудида яшовчи йигитларда аниқланган. Бу хасталикка гумон қилинган яна 15 та ҳолат ҳам назоратга олинган. Швецияда ҳам маймун чечагига чалиниш кузатилган.

Испания ҳам вирусли инфекциянинг шубҳали ҳолатларини текширмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва маҳаллий ҳокимият Мадридда санитария сигнализациясини жорий қилган.

АҚШ маймун чечак билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган тўртинчи давлат бўлган. Массачусетс соғлиқни сақлаш департаменти вируснинг битта ҳолати аниқланганини айтган. Канададан келган эркакда маймун чечак касаллиги қайд этилган. Италияда ҳам Канар оролларида бўлиб қайтган одам ушбу касалликни юқтириб олган.

Аввалроқ Шимолий Кореяда коронавирус фонида номаълум безгак тарқалганди. Шунингдек, дунёда болаларнинг номаълум гепатитга чалиниши кескин ортаётгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE