Жаҳон - 16:38 · 20.05.2022

АҚШ ўзининг сўнгги кимёвий қуролини йўқ қилди

Америка Қўшма Штатлари ўзининг сўнгги М55 кимёвий ракетасини йўқ қилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Фото: «DoD Photos»

Маълум қилинишича, ушбу қурол асаб фалажига олиб келиши мумкин. «Кимёвий қуролсизланишни якунлаш йўлида муҳим босқичга эришганимиздан жуда мамнунмиз», — деган Пентагон мутахассиси Кингстон Райф.

Ракетада АҚШ хизматидаги VX кимёвий қуролларининг сўнгги захираси бўлгани ва Кимёвий қуроллар бўйича халқаро конвенцияни амалга ошириш доирасида улар йўқ қилингани айтилган.

Пентагон маълумотларига кўра, жами 2021 йил июлидан 2022 йил майигача АҚШ 18 мингга яқин М55 ракеталарини йўқ қилган. Вашинтон кимёвий қуролларининг қолган захиралари 2023 йилгача йўқ қилиниши режалаштирилган.

Аввалроқ Пентагон Лавровнинг ядро уруши ҳақидаги баёнотига муносабат билдирганди. Шунингдек, Пентагон Путиннинг урушдан кўзлаган асосий мақсадини маълум қилган.

Bugun — LIVE