Жаҳон - 23:57 · 20.05.2022

Грузияда шахмат биринчи синфдан мажбурий фан сифатида ўргатилади

Грузияда мактаб ўқувчиларига биринчи синфдан мажбурий фан сифатида шахмат ўргатила бошланади. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Мазкур фикр мамлакат таълим ва фан вазири Михаил Чхенкели томонидан илгари сурилган. Ушбу ташаббус аналитик, мантиқий ва танқидий фикрлашни ривожлантиришга, шунингдек, муаммоларни амалий ҳал қилиш қобилиятига қаратилган кўникмаларни эгаллашга қаратилган. Грузияда шахмат мажбурий фан сифатида 2022 йил сентябридан бошлаб киритилади. Бунгача Миллий шахмат федерацияси билан ҳамкорликда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ўқитувчилар керакли тренингга тайёрланмоқда, ўқув ресурслари ишлаб чиқилмоқда.

«Шахмат кўплаб кўникмаларни яхшилайди, жумладан: диққатни жамлаш, хотира, таҳлил қилиш, мантиқ, қарор қабул қилиш ва бу тўғридан-тўғри математикага тааллуқлидир», дейилади хабарда.

Таълим вазирлиги мактабларда шахматни ўргатиш Европа Иттифоқининг 2012 йилги декларациясида кўзда тутилганини таъкидлаган.

Аввалроқ Хитойда эркак 40 йилдан бери битта университетга киришга ҳаракат қилаётгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE