Испания эмланмаган сайёҳларнинг мамлакатга келишига рухсат беради
Испанияда яқин кунларда Европа Иттифоқига кирмайдиган учинчи мамлакатлардан сайёҳларнинг келишига рухсат беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «The Local» хабар берди.
Фото: «Shutterstock»
Мамлакат туризм вазири Рейс Марото бу бўйича маълумот берган. Сайёҳлар мамлакатга эмланиш сертификатисиз келиши, бироқ улар COVID-19 тестининг салбий натижасини тақдим этиши талаб қилинмоқда. Агар бу салбий ПЗР тести бўлса, у мамлактга келишдан 72 соат олдин, антитанача бўлса 24 соат олдин топширилиши керак.
Аввалроқ Марокаш сайёҳлар учун коронавирус талабини юмшатганди. Шунингдек, Австрия сайёҳлар учун коронавирус талабини олиб ташлаганди.