Жаҳон - 20:05 · 20.05.2022

Исроил Эронга қарши урушга тайёрланмоқда

Исроил мудофаа армияси Эрон ва унинг иттифоқчиларига қарши кенг кўламли ҳарбий операция бўйича тайёргаликдан ўтмоқда. Бу ҳақда «The Times of Israel» хабар берди.

Фото: «ABNA News Agency»

«Олов аравалари» номини олган машғулотларда Исроил ҳарбийлари Эронга ҳужум қилиш учун тайёргарликдан ўтади. Уларда фақат кескинлик кучайган тақдирда иштирок этиши мумкин бўлган бўлинмалар қатнашади. Исроил давлати Эрон ҳомийлигида Яман, Ироқ ва Суриядан ўққа тутилиши мумкинлиги, шу сабабли ҳарбийлар уларга қарши ҳужумга ўргатилаётгани келтирилган.

Машғулот бир ой давом этади, 15 майдан бошлаб у денгиз флотида ўтказилмоқда. Унда Исроил денгиз пиёдаларининг фавқулодда ҳолат форматига ўтиш қобилияти текширилмоқда.

Аввалроқ Исроил Россияга қарши халқаро санкцияларга қўшилгани ва Эрон хакерлари Тўқаевга қарши суиқасдда Исроил разведкасини айблагани маълум қилинган.

Bugun — LIVE