Жамият, Жиззах - 13:41 · 20.05.2022

Жиззахда ҳайдовчиси ухлаб қолган «Lacetti» юк машинаси билан тўқнашди — видео

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳайдовчиси ухлаб қолган «Lacetti» юк машинаси билан тўқнашди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, «Lacetti» автомобили ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолган ва ўзидан олдиндаги юк машинасига бориб урилган. Аниқланишича, фуқаро 16 соат давомида автомашина бошқарган.

Мазкур ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. ЙҲХХ узоқ масофага ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан чарчоқлик аломати билан руль бошқарувига ўтирмасликни сўради.

Аввалроқ Самарқандда ҳайдовчиси ухлаб қолган «Nexia» бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Оқибатда машина салонидаги 4 киши ҳалок бўлган.

Bugun — LIVE