Жаҳон - 19:32 · 20.05.2022

Коронавирус болаларда оғир жигар касаллигига олиб келиши мумкин

Коронавирусдан кейин ёш болаларда жигарнинг жиддий шикастланиши кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «URA.ru» хабар берди.

Фото: «AARD»

Россиялик терапевт, тиббиёт фанлари доктори Сергей Токарев гепатитнинг бу шакли реанимация ва орган трансплантациясига олиб келиши мумкинлигини айтган.

«Бу жараёнда ковид ўзининг зарарли ролини ўйнайди. Коронавирусга чалинган болаларда келиб чиқиши номаълум гепатит ривожлана бошлади, унинг сабаби аденовируслардан бири бўлиши мумкин. Оддий хасталик билан солиштирганда, бу оғирлиги туфайли хавфлидир. Коронавирусдан сўнг ўткир жигар етишмовчилиги касалхонада даволанишни, интенсив терапияни ва баъзида ҳатто жигарни кўчириб ўтказишни талаб қилади», — дея тушунтирган Токарев.

Аввалроқ коронавирусдан кейин ҳид билиш ҳиссини қандай тиклаш мумкинлиги маълум қилинган. Шунингдек, ковиддан кейин қайси касаллик янги пандемияга сабаб бўлиши айтилган.

Bugun — LIVE