Илм-фан - 19:28 · 20.05.2022

Ковид юрак хуружига олиб келиши маълум бўлди

Россиялик вирусолог, тиббиёт фанлари номзоди Павел Волчков ортиқча вазнли инсонлар ковиддан тузалгач юрак хуружига чалиниши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «URA.ru» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Мутахассис коронавирусдан кейин юрак-қон томир тизими жароҳатланса, унда регенерация (тирик организмларнинг вақт ўтиши билан зарарланган тўқималарни тиклаш қобилияти) мавжудлигини айтган.

«Агар одам ортиқча вазнга эга бўлса ёки холестерин миқдори юқори бўлса, бу юрак ишемик касаллигига олиб келиши мумкин», — деган Волчков.

Шунингдек, вирусолог агар миянинг қон айланиши шу сабабли бузилган бўлса, бу инсультлиги, юрак бўлса, бу юрак хуружи эканини таъкидлаган. Волчков бу вирусли инфекцияларнинг жиддий ён таъсиридан бирилигини қўшимча қилган.

Аввалроқ мис коронавирус зарраларини йўқ қилиши аниқланганди. Шунингдек, коронавирус кўз олдида доғлар пайдо бўлишига олиб келиши маълум бўлган.

Bugun — LIVE