Жамият - 11:44 · 20.05.2022

Mobiuz компанияси Mobi Cinema видео хизматини ишга туширди

Mobiuz компанияси Mobi Cinema видео хизматини ишга туширди. Mobi Cinema юздан ортиқ телеканаллар, шунингдек, минглаб фильм ва сериалларни кўриш имконини беради.

Mobiuz мобил оператори абонентларнинг рақамли имкониятларини кенгайтиришга эътибор қаратмоқда. Бу борадаги маҳсулот ва хизматлар экотизими кенгаймоқда.

Mobi Cinema — бу хорижий ва маҳаллий видеоконтентлардан (фильм, сериал, дастурлар, телеканаллар) чексиз фойдаланиш имкониятига эга замонавий илова ва онлайн хизматдир.

Mobi Cinema иловаси қулай интерфейсга эга, у учта опцияни ўз ичига олади:

  • Mobi TV 100 дан ортиқ маҳаллий ва ҳорижий телеканалларни кўриш имконини беради;
  • Mobi Cinema Premium тўртта машҳур More.tv, Start, Megogo ва Amediateka онлайн кинотеатрларини бирлаштиради;
  • Mobi Cinema Milliy ўзбек фильмлари ва сериалларининг маълумотлар базасини ўз ичига олади.

Mobi Cinema’дан фойдаланиш учун иловада ёки mobicinema.uz веб-порталида рақамни боғлаш орқали рўйхатдан ўтиш керак. Хизматнинг бир ёки бир нечта тақдим этилган опциясига 30 кунга обуна бўлиш мумкин. Абонент ундан бир вақтнинг ўзида учта қурилмада фойдаланиши мумкин.

«Mobiuz аста-секин мобил алоқа операторидан рақамли хизматлар кўрсатувчи операторга айланмоқда. Ўтган йили биз Mobi Music мусиқий стриминг хизматини тақдим этдик, энди ўзимизнинг Mobi Cinema видео хизматимизни ишга туширмоқдамиз.

Рақамли имкониятлардан фойдаланган ҳолда ‘барчаси бирда’ тамойилига асосланган фаолият олиб боришга ва мижозларимизга янги шарт-шароитлар яратишга интиляпмиз», — дейди Mobiuz Бош директорининг маркетинг ва савдолар бўйича ўринбосари Лола Филатова.

Mobiuz абонентларига қулайлик яратиш мақсадида мобил телевидениенинг аввалдан мавжуд бўлган iTV ва Mediabay хизматларини ҳам сақлаб қолади. Mobi Cinema ишга туширилиши билан абонентларда кенгроқ танлов пайдо бўлмоқда.

Mobiuz абонентлари Mobi Cinema’ни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишлари ва ўрнатиши мумкин: https://mobicinema.uz/app.

Реклама ҳуқуқи асосида

Bugun — LIVE