Иқтисод - 22:33 · 20.05.2022

Ўзбекистон 4 ойда нечта енгил автомобиль импорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь–апрель ойлари давомида 12 017 та енгил автомобиль импорт қилди. Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати бу ҳақда «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан қиймати 280,4 миллион долларга тенг бўлган 12 017 та енгил автомобиль импорт қилган. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6113 тага ёки 2 бараварга ошган.

4 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:

  • Хитой — 6100 та;
  • Корея — 2971 та;
  • Қозоғистон — 1849 та;
  • Россия — 848 та;
  • АҚШ — 80 та;
  • БАА — 47 та;
  • Япония — 45 та;
  • Германия — 31 та;
  • Таиланд — 10 та;
  • Гонконг — 10 та.

Аввалроқ

Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йил январь–июль ойларида нечта енгил автомобиль импорт қилгани маълум бўлган. Шунингдек, мамлакат 2021 йилнинг 8 ойида нечта енгил автомобиль импорт қилгани айтилган.

Bugun — LIVE