Жамият - 11:45 · 20.05.2022

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комиссия тузилди

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича 20 май куни комиссия тузилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Коституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комиссия тузилган. Унга Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов раис бўлди. Комиссиянинг матбуот котиби этиб Одилжон Тожиев тайинланди.

Кенгаш таркибидан 46 нафар депутат ва сенаторлар жой олган. Комиссияга аҳолининг барча қатламларидан Конститусияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олиш борасида вазифалар қўйилди.

Қўшимча қилинишича, комиссия раиси ўринбосарлари этиб:

  • «ЎзЛиДеП» фракцияси раҳбари Акмал Ҳайитов;
  • «Миллий тикланиш» фракцияси раҳбари Алишер Қодиров;
  • Қорақалпоғистон Жўқори Кенгеси раиси Мурод Камолов;
  • Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов тасдиқланди.

Аввалроқ Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ташаббуси маъқулланганди. Шунингдек, Алишер Қодиров Конституциянинг қайси моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳақида маълумот берганди.

Bugun — LIVE