Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 35,9 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 май ҳолатига кўра 35,9 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинди.

Фото: «AP»

Унга кўра, захираларнинг валюта қисми март ойидаги кескин камайишдан кейин яна барқарорлашган ва апрель ойи билан солиштирганда ўсиш ҳажми 332 млн долларни ташкил қилган. Валюта захиралари ҳозирда 13,5 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Скрин: «Cbu.uz»
Скрин: «Cbu.uz»
Скрин: «Cbu.uz»

Бундан ташқари, олтин захиралари ҳам кўпайган — олтин ҳажмининг 345,24 кг га (10,9 млн дан 11,1 млн унциягача) ортгани сабабли, кўпайиш қиймати 444 млн долларни ташкил қилган. Ҳозирда захираларнинг олтин қисми 21,3 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 35 миллиард 155,5 миллион долларни ташкил этиб, март ойига нисбатан 205,1 миллион долларга камайганди.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди