Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилидан ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади — фото
Кам таъминланган оилаларга мактаб формаси сотиб олишда ёрдам берилади
Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар учун Ҳукумат қарори билан тасдиқланган мактаб формаси тўлиқ жорий этилади. Бу ҳақда Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Тelegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Маълум бўлишича, Ҳукумат қарорига 19 май кунги, 271-сонли қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади. Аввалроқ мактаб формаси 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши режалаштирилганди.
Таъкидланишича, 2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади. Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.


Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.
Маълумот ўрнида, давлат мактаблари ўқувчилари учун ягона мактаб формаси шакллари Ҳукуматнинг 2015 йил 15 августдаги 666-сонли қарори билан тасдиқланган эди.
Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги мактабларга рўмол ўраб келишга бўлаётган қаршиликлар юзасидан изоҳ берганди. Шунингдек, Наманганда ҳижоб ўраган қизлар билан олиб борилган профилактик суҳбатдан сўнг тарқалган хабарларга изоҳ берилганди.