Жамият - 11:12 · 20.05.2022

Ўзбекистонда кучли шамол кузатилиши мумкин

«Ўзгидромет» хизмати 21–22 май кунлари жойларда кучли шамол кузатилиши ҳақида шошилинч ахборот эълон қилди.

Фото: Telegram

Маълум қилинишича, 21 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 22 майда республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 23–28 метр/секундга етиши мумкин. Айрим жойларда чанг-тўзон  кузатилиши мумкин.

«Юртимиз аҳолиси ва меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришни, ҳамда машиналарни дарахтлар ва реклама тахталари остига қўймасликларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Bugun — LIVE