Жамият - 10:40 · 20.05.2022

Ўзбекистонда озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берилди

Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, нархлар 18 май ҳолати бўйича тақдим этилган. Суякли мол гўштининг 1 килограми нархи 45 000–73 000 сўмни ташкил этган. Қолган маҳсулотлар нархлари қуйидагича:

  • қўй гўшти (1 килограмм) — 55 000–86 000 сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 2500–8000 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 2000–5000 сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 2000–7000 сўм;
  • тухум (10 дона) — 6000–15 000 сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 4500–21 000 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 килограмм) — 15 000–28 000 сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 9000–13 000 сўм.

Аввалроқ 2022 йил март ойи ҳолатига кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида ва энг арзони Наманган вилоятида сотилган ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE