Жамият - 12:16 · 20.05.2022

Ўзбекистонга дам олиш кунлари салқин ҳаво массалари кириб келади

«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, 21 май куни Кавказ ҳудудидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ва кечга томон Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ҳарорат 27–32 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

22 май куни нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Кўпчилик вилоятларда жала ёмғирлари ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро, Навоий вилоятларида эса эрталаб ёмғир тўхтайди. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 18–23 даражагача пасаяди.

Келтириилишича, 23 май, душанба куни республиканинг деярли барча ҳудудларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди ва 10–13 даража атрофида бўлади, кундуз куни ҳарорат 23–28 даражагача исийди. 20–23 майда тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келдиши мумкин.

Bugun — LIVE