Жамият - 15:38 · 20.05.2022

«Ўзбекистоннинг бутун гўзаллигини кўриш учун бир-икки кун етарли эмас» — Россия маданият вазири

Тошкент шаҳридаги «Hilton» меҳмонхонасида 20 май куни «ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос» халқаро форуми бошланди. «Bugun.uz» мухбири тадбирда иштирок этиб, Россия маданият вазири Ольга Любимовадан интервью олди.

Фото: «Bugun.uz»

Вазирнинг сўзларига кўра, Россия Ўзбекистон билан биргаликда ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда. «Ижодимизни томошабинларга тақдим этиш учун учрашамиз, кўплаб лойиҳалар, янги кўргазмалар ҳақида мулоқот қиламиз», — деган Любимова.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг маданий меросига баҳо берган. Вазир мамлакатнинг тарихий шаҳарларига боришни маслаҳат берган.

«Муҳим жиҳати шундаки, нафақат Тошкент, балки Самарқанддаги музейларга ташриф буюришни маслаҳат бераман. Менинг Тошкентда яна бир қанча учрашув ва ташрифларим бор.

Менимча, ҳамма Ўзбекистон табиати, ажойиб фотосуратларни кўрган, лекин буларнинг барчасини оддий сайёҳ бўлиб ташрифдан мақсадни унутиб шарқона эртакда шўнғиш билан солиштириб бўлмайди. Ўзбекистоннинг барча гўзаллигини кўриш учун бир-икки кун етарли эмас, албатта», — деган у.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм соҳалари раҳбарлари иштирокида форум бошланганди. Форум давомида ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг XIX йиғилиши бўлиб ўтган.

Bugun — LIVE