Жамият, Қашқадарё - 10:01 · 20.05.2022

Қашқадарёда кучли ёғингарчилик сабаб хонадонларни сув босди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 19 май куни кучли ёғингарчилик сабаб хонадонларни сув босди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси/ Иллюстратив

Маълум бўлишича, соат 14:30 атрофида туманнинг марказидан 45–50 километр узоқликдаги тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилган. Оқибатда ҳосил бўлган ёмғир Оқрабод МФЙ Наймансой қишлоғи адирликлардаги қатор хонадонларнинг томорқалари ва ховлиларидан оқиб ўтган. Шунингдек, ёмғир «Катта пай» ўрмон хўжалиги далаларига бориб қуйилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ФВБ ва маҳалла фаоллари биргаликда аҳоли яшаш хонадонларига бориб кўрган. Ёмғир хоналарига тошиши кузатилмаган ҳамда ҳеч кимга зиён етмаган.

Аввалроқ Фарғонада кучли ёғингарчилик сабаб сел келганди. Оқибатда транспорт воситалари қатнови вақтинчалик тўхтатилган.

Bugun — LIVE