Қозоғистонда янги ҳарбий бўлинмалар шакллантирилади
Мамлакат мудофаа вазири бу бўйича маълумот берди
Қозоғистон мудофаа вазири Руслан Яхшилиқов уруш ва инқирозли вазиятларда ишлашга қодир бўлган жанговар бўлинмалар тузилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш, уларнинг жанговар шайлиги ва техникасини ошириш бўйича топшириқлар берган.
«Шу муносабат билан уруш шароитида ҳам, инқирозли вазиятларда ҳам ҳаракат қила оладиган жанговар бўлинмалар шакллантирилмоқда», — деган Руслан Яхшилиқов.
Вазирнинг биринчи ўринбосари — Бош штаб бошлиғи Марат Хусаиновнинг таъкидлашича, жанговар тайёргарликнинг жадаллиги сезиларли даражада ошган, замонавий қуролли можаролар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қўшинлардан фойдаланишнинг янги шакл ва усуллари ўзлаштирилмоқда.
Тўқаев Қозоғистонда бошқарув шаклини ўзгартиришни таклиф қилгани ва Қозоғистонда президентнинг яқинларига сиёсий лавозимларда ишлаш тақиқлангани ҳақида хабар берилган.