Жаҳон - 19:26 · 20.05.2022

Сайёҳлардан ПЗР тестларини талаб қилмайдиган 9 та давлат маълум бўлди

Европа ва Осиёнинг бир қатор мамлакатлари май ойида сайёҳлар учун ковид талабларини юмшатди. Қуйида сайёҳлардан ПЗР тести талаб қилмайдиган 9 та давлат ҳақида маълумот берилди.

Фото: «Новости Израиля»

Исроил

21 майдан бошлаб мамлакатда сайёҳлар учун янги кириш қоидалари кучга киради. Бундан буён жўнашдан олдин ПЗР тестини ўтказиш шарт эмас, етиб келганда ҳам тестдан ўтиш талаб қилинмайди. Бироқ тиббий ниқоб тақиш режими сақланиб қолмоқда.

Индонезия

Мамлакат президенти Жоко Видодо 18 майдан бошлаб саёҳатчилардан салбий ПЗР тестлари талаб қилинмаслигини айтди. Бироқ эмланмаган сайёҳлар учун қоидалар қатъийлигича қолмоқда. Жумладан, бу беш кунлик карантин ва иккита ПЗР тестини топширишни ўз ичига олади.

Марокаш

Мамлакатда эпидемиологик вазият яхшилангани сабабли 17 майдан бошлаб барча саёҳатчилар учун ПЗР тестлари талаби олиб ташланган.

Австрия

Мамлакат ковид чекловлари билан боғлиқ барча кириш талабларини бекор қилган. 16 майдан бошлаб саёҳатчилар эмланганлик сертификатлари, соғлиқ ҳақидаги гувоҳномалар ёки ПЗР тестларини тақдим этиши шарт эмас.

Вьетнам

15 майдан бошлаб мамлакатда пандемия билан боғлиқ аввалги саёҳат талаблари олиб ташланган. Саёҳатчилар энди етиб келганларида салбий ПЗР ёки антитанача тестини топшириши шарт эмас.

Малайзия

Вьетнамга ўхшаш қоидалар Малайзияда 1 майдан бошлаб қабул қилинган. 12 ёшгача бўлган, эмланган сайёҳлар ПЗР тестларидан озод қилинади. Қисман эмланган ва эмланмаган саёҳатчилар рейсга чиқишдан икки кун олдин олинган салбий ПЗР тестини тақдим этиши, келганидан кейин 24 соат ичида тестни қайта топшириши керак. Шу билан бирга, мажбурий беш кунлик карантиндан ўтиши керак.

Таиланд

Эмланган сайёҳлар Таиланд Пасс учун ариза топшириши керак, бунинг учун тизимга эмланганлик сертификати ва 10 минг долларлик суғурта маълумотини олиш керак. Шу билан бирга, саёҳатдан олдин ҳам, карантиндан ўтиш пайтида ҳам ПЗР тестлари талаб қилинмайди. Эмланмаган сайёҳлардан ҳам суғурта талаб қилинади.

Арманистон

1 майдан бошлаб мамлакатга келаётганлар учун санитария талаблари бекор қилинган. Энди сайёҳлардан мамлакатнинг ҳаво-қуруқлик чегараси орқали киришда COVID-19 га қарши эмланганлик сертификати ёки салбий ПЗР тестини тақдим этиш талаб этилмайди.

Қирғизистон

Мамлакатда 1 майдан бошлаб ПЗР тестининг бекор қилинган. Бу Қирғизистон фуқароларига ҳам, чет элликларга ҳам тегишли.

Аввалроқ АҚШда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи рекорд ўрнатганди. Шунингдек, Жанубий Корея коронавирус сабабли КХДРга хат юборганди.

Bugun — LIVE