Тошкентда бино сотиб олиш учун ажратилган 1,5 млрд сўм кредит «еб юборилди»

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида МЧЖ раҳбарлари бино сотиб олиш учун ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. «Z.G.» МЧЖ норасмий раҳбари А.Т. ва «A.P.» МЧЖ раҳбари А.лар «A.P.» жамиятининг кредит қарздорлигини ёпиш учун янги жамият ташкил қилган.

Банк филиалидан «Z.G.» МЧЖга тегишли Зангиота туманидаги бино-иншоотларни банк кредити асосида сотиб олиш учун ажратилган 1,5 миллиард сўмнинг 1 миллиардини «A.P.» МЧЖнинг қарздорлигини қоплашга йўналтирган. Аниқланишича, қолган 500 миллион сўмини улар ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 179-моддаси (Сохта тадбиркорлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда собиқ банк ходими 8 кишининг хабардорлигисиз 156,3 миллион сўм кредит ажратиб, «еб» юборгани хабар қилинганди.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди