Жамият - 18:10 · 20.05.2022

«Turktav» жамғармаси тарихий қўлёзмаларнинг асл нусхасини «Ипак йўли» университети халқаро кутубхонасига совға қилди

«Turktav» жамғармаси «ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос» форуми доирасида 20 май куни Ўзбекистон тарихига оид қўлёзмаларнинг асл нусъҳалари «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос институтининг кутубхонасига топширди. Бу ҳақда Туризм ва Маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати «Bugun.uz» маълум қилди.

Фото: Туризм ва Маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, мазкур ташаббус Туризм ва Маданий мерос вазирлиги томонидан амалга оширилган. Айни вақтга қадар Фонд томонидан 55 минг электрон қўлёзма ҳужжатлар рақамлаштирилган. Ушбу лойиҳа доирасида Туркия архивларидан топилган ҳужжатлар ичида Бухоро, Қўқон ва Хоразм хонликларига тегишлилари топилган.

Фото: Туризм ва Маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Форум доирасида «Turktav» жамғармаси ва Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги муҳим ҳужжат меморандум имзоланган.

Фото: Туризм ва Маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Усмонлилар давлатининг олти асрлик ҳукмронлик даврида ўзига бевосита алоқадор бўлган мамлакатларнинг географияси ва тарихига оид миллионлаб ҳужжатлар тўпланган. Бугунги кунгача етиб келган бу ҳужжатлар Туркия архив фондларида сақланмоқда ва уларнинг сони миллионларни ташкил этади. Бу бой тўплам кенг географияни ўз ичига олган бўлиб, Усмонлилар империяси таркибида бўлган ва бугунги кунда мустақилликка эришган қарийб қирқ давлат, шунингдек, ХV–ХХ асрларда Япониядан Америкага қадар мавжуд бўлган юзлаб мамлакатлар тарихига оид ҳужжатларни ўз ичига олади.

Фото: Туризм ва Маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Айтилишича, архивда ушбу давлатларнинг ХХ асргача бўлган тарихини ёритиб турувчи ҳужжатлар мавжуд. Шунингдек, туркий архив фондларида тарихий Туркистон хонликларининг фармонлари, ўзаро муносабатлари, шунингдек, атрофдаги давлатлар ва бевосита ёки билвосита Усмонлилар давлати билан муносабатларига оид минглаб ҳужжатлар мавжуд ҳисобланади.

Фото: Туризм ва Маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу лойиҳа доирасида Туркия архивларидан топилган ҳужжатлардан Бухоро, Қўқон ва Хоразм хонликларига тегишлилари топилган.

Фото: Туризм ва Маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Бу материалларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкинлиги айтилган:

  • хонликларнинг ички динамикаси доирасидаги кураш;
  • ўша даврда мусулмон дунёсининг энг муҳим давлати бўлган ва халифалик маркази ҳисобланган Усмонли давлатини қўллаб-қувватлаш орқали ўз қудратини мустаҳкамлашга уринишлар;
  • элчилар орқали юборилган мактублар ва Усмонийлар империясининг юқори мартабали раҳбарлари томонидан жавоб сифатида ёзилган мактублар;
  • элчилар орқали сўралган ҳарбий ёрдам ва ушбу ёрдамга жавоб тариқасида тўп ясовчи усталарни (қурол усталарини) жўнатиш;
  • элчи делегацияларини жойлаштириш, совғалар, маъмурий харажатлар, томошабинлар, мукофотлар;
  • Туркистонлик зиёратчиларнинг зиёрат йўллари хавфсизлигини таъминлаш;
  • турк зиёратчиларини Макка ва Мадинага жойлаштириш, шунингдек, камбағал зиёратчиларнинг қайтиши учун харажатлар;
  • сўралган китобларни Туркистон мадрасаларига жўнатиш;
  • Туркистон аҳолисини, айниқса, Усмонийларлар ҳудудида яшовчи ўзбекларни жойлаштиришамалиётлари, жумладан, Усмонли фуқаролигини олганларни олдинги таъсир доирасидан чиқариш;
  • Усмонийлар таълим муассасаларида ўқиётган ўзбек талабалари, уларга шароит яратиш ҳақида;
  • Усмонийлар империяси ҳудудида яшовчи ўзбеклар томонидан яратилган жамғармалар, бу маблағларни бошқариш, улар амалга оширган тадбирлар;
  • Усмонли маъмурияти томонидан ҳурмат қилинган ўзбек уламолари ҳақида маълумотлар. Уламолар ва уларнинг фарзандлари солиқ ва шунга ўхшаш мажбуриятларни тўлашдан озод қилинган.

Аввалроқ Ўзбек олимларига Усмонли империясининг архивларидан фойдаланишга рухсат берилганди. Шунингдек, Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти туризм форуми бўлиб ўтиши хабар қилинган.

Bugun — LIVE