Жаҳон - 7:33 · 20.05.2022

Украинанинг мамлакатда ҳарбий ҳолатни бекор қилиши шарти очиқланди

Украинада ҳарбий ҳолат нима сабабдан тўхтатилмаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Слуга Народа» партияси сайтида хабар берилди.

Фото: «УНИАН»

Агар Украина Қуролли Кучлари ёз охиригача босиб олинган ҳудудларнинг барчасини қайтариб олса, Олий Рада Украинадаги ҳарбий ҳолатни бекор қилади. Мамлакатда бошланган урушдан буён Олий Рада Украинада ҳарбий ҳолатни икки марта узайтирган. Бугунги кунга қадар рус ҳарбийлари асосий эътиборни Киев томонидан назорат қилинмаган ҳудудларда истеҳкомлар қуришга қаратган.

«Яқин бир ой ичида Украинанинг бутун ҳудудини озод эта олишимиз даргумон. Биз бу режимни икки марта давом эттирдик ва ҳар сафар дипломатларимиз БМТга мурожаат қилиб, қандай чекловлар қўлланилишини тушунтириб берди. Ушбу тартибни ҳар ой такрорламаслик учун ҳарбий ҳолатни 3 ойга узайтириш тўғрисида қарор мавжуд», — деган президентнинг Конституциявий суддаги вакили Федор Вениславский.

Шунингдек, у Олий Рада Қуролли Кучлар бўлинмалари босиб олинган барча ҳудудларни озод қила олса, Украинадаги ҳарбий ҳолат бекор қилинишини таъкидлаган.

Аввалроқ Украинада кечаётган урушнинг харитаси эълон қилинганди. Шунингдек, Украинанинг Россия билан ярашиш шарти маълум қилинган.

 

Bugun — LIVE