Жаҳон - 14:06 · 20.05.2022

Хитой АҚШ билан дўст бўлишнинг оқибатини маълум қилди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзянь Twitter’да АҚШ билан дўст бўлишнинг оқибатини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Дипломат ўзининг твитида АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжернинг Вашингтон билан дўстлашишдан огоҳлантирган иқтибосини келтирган.

Жумладан, у «Американинг душмани бўлиш хавфли бўлиши мумкин, аммо Америка билан дўст бўлиш ҳалокатли» иқтибосни келтириб, «бунда савол дўст бўлиш ва бўлмасликда» деган.

Собиқ давлат котиби бу сўзларни Вьетнам уруши пайтида АҚШнинг 37-президенти Ричард Никсон инаугурацияси олдидан айтганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой расмийси NATO’га шарқ томон кенгаймаслик ваъдасини эслатганди. У NATO’нинг 1990 ва 2019 йиллардаги иккита харитасини эълон қилиб, АҚШ собиқ давлат котиби Жеймс Бейкернинг альянсни шарқда кенгайтирмаслик ҳақидаги ваъдасини маълум қилган.

Дипломат 1990 йилдан бери Совет Иттифоқининг сўнгги президенти Михаил Горбачев даврида таъминланган NATO’ни шарққа кенгайтирмаслик тўғрисидаги келишувдан кейин Шарқий Европанинг бир қанча давлатлари альянсга қабул қилинганини айтган.

Bugun — LIVE