«Йўл таъмири фақат тунги вақтда амалга оширилиши керак» — Алишер Қодиров
Партия раҳбари ушбу амалиёт дунё тажрибасида қўлланилганини таъкидлади
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси 19 май, пайшанба куни йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, фракция раҳбари Алишер Қодиров йўл таъмирлаш ишларини фақат тунги вақтларда амалга ошириш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у иш вақтидаги таъмирлаш катта тирбандликни келтириб чиқараётганини айтган.
«Бугун бу жараённи қонунчилик билан тартибга солиш, яъни йўл таъмирини фақат тунги вақтларда амалга ошириш вақтини қонун билан аниқ белгилаш керак. Бу дунё тажрибасида бор», – деди фракция етакчиси.
Қайд этилишича, мажлисдаги ташаббускорлар бу тўғри талаб эканини айтиб, бу масала билан шуғулланишга ваъда берган.
Аввалроқ Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тунда қабул ўтказгани сабаб унинг фаолияти юзасидан ўрганиш ўтказилиши маълум қилинганди.