Сиёсат - 18:43 · 21.05.2022

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров билан 21 май куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматига таяниб, «24.kg» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, суҳбат чоғида гуманитар, савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

«Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида юқори даражада эришилган келишувларни амалга оширишга тайёр эканини қайд этди», дейилади Вазирлар Маҳкамаси хабарида.

Аввалроқ Татаристон президенти Миннихонов 23 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашганди ва Тошкент вилоятидаги «Чирчиқ» кимё-саноат технопаркининг очилишида иштирок этганди. 

Bugun — LIVE