Жаҳон - 10:03 · 21.05.2022

Алишер Усмонов Буюк Британиядаги топ-10 миллиардер рўйхатидан чиқиб кетди

Буюк Британиянинг «The Times» нашри рейтингида Алишер Усмонов ва Роман Абрамович топ-10 миллиардерлар рўйхатидан чиқиб кетди.

Фото: «Reuters»

Нашр 250 нафар бизнесмендан иборат янги рейтингни тақдим этган. Унга кўра, Абрамович санкциялардан энг кўп жабр кўрган, унинг капитали 12,1 миллиард доллардан 6 миллиард долларга камайган. Янги рейтингда у 28-ўринни қайд этган, 2021 йилда олигарх саккизинчи ўринни эгаллаганди.

Алишер Усмонов эса санкциялар сабаб 6-ўриндан 11-ўринга тушиб кетган. У 3,4 миллиард доллар йўқотган, бироқ миллиардернинг бойлиги ҳамон 10 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Маълумот ўрнида, Усмонов рафиқаси Ирина Винер билан ажрашмоқда. Улар 50 йилга яқин бирга яшаб, шундан 30 йил қонуний никоҳда бўлган. Ажрашиш учун ариза 4 май куни келиб тушган. Шу билан бирга, Усмонов ишда фуқаровий даъвогар, Винер эса жавобгар сифатида иштирок этади.

Энди эр-хотин умумий мулкни бўлишиши керак. Мулкнинг бир қисми яқинда санкцияларга учраган: Францияда миллиардернинг иккита вертолёти, Германияда эса онаси номи билан аталган 156 метрлик «Dilbar» яхтаси ҳибсга олинган. Ҳозирча на Винер, на Усмонов ажрашиш қарорига изоҳ бермаган.

Аввалроқ Алишер Усмоновнинг 300 миллион долларлик «Alaiya» мегаяхтаси кузатувдан кузатувдан йўқолганди. Шунингдек, Усмоновнинг Сардиниядаги вилласи намойиш қилинган.

Bugun — LIVE