Жаҳон - 20:18 · 21.05.2022

АҚШ Европадаги ҳарбий базалар сонини кўпайтирмоқчи

АҚШ ҳукумати Россия Финляндия ёки Швецияга ҳужум уюштиришга уринса, Европадаги ҳарбий базаларини кўпайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Фото: «SAY Security»

Америка етакчилари Европада 100 мингга яқин аскарини сақлаб қолмоқчи, NATO минтақада кўпроқ ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирса, бу рақам ошиши мумкин. Қитъадаги ҳарбий вазият ўзгарса, АҚШ Европада қўшимча базаларини ташкил қилиши мумкин. Бундай режа NATO бош қўмондонларининг Брюсселдаги учрашувидан сўнг амалга ошиши мумкин.

Россиянинг Украинага бостириб кириши олдидан Европадаги умумий қўшинлари сони 60 минг аскардан тахминан 100 мингга ошган. АҚШ штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли апрелда Конгресс аъзоларига Россиянинг ҳужумига жавобан Шарқий Европада АҚШнинг доимий базаларини ташкил этишни қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.

Аввалроқ Пентагон Путиннинг урушдан кўзлаган асосий мақсадини маълум қилган. Шунингдек, Пентагон Хитой таҳдиди ҳақида ҳисобот эълон қилган.

Bugun — LIVE