Жаҳон - 19:52 · 21.05.2022

АҚШ ковидга қарши курашда Шимолий Кореяга ёрдам беради

Америка расмийлари Шимолий Кореяга COVID-19 тарқалишига қарши курашда ёрдам беради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «The New York Times»

Вашингтон маъмуриятининг юқори мартабали мулозими мазкур хабарни тасдиқлаган. «АҚШ КХДР муаммоларига, жумладан, унинг коронавирусга қарши курашига ёрдам кўрсатишга тайёр», — деган у. Расмий Шимолий Корея инфекция тарқалиши бўйича «жуда жиддий вазиятга» дуч келаётганини айтган.

«Ушбу мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятдан жуда хавотирдамиз. Агар ёрдам керак бўлса, халқаро ҳамжамиятнинг бошқа аъзолари билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», — дейди америкалик мулозим.

Таъкидланишича, АҚШ вакциналарни тўғридан-тўғри КХДРга юборишни режалаштирмаяпти, бироқ Жанубий Корея етакчиси мамлакатга амалий ташриф билан келган Оқ уй раҳбари Жо Байденни бунга кўндириши мумкин.

Аввалроқ Шимолий Кореядаги ковид ҳолат қандай оқибатга олиб келиши айтилган ва мамлакатда ковид фонида ҳарбийлар дори етказиб беришга жалб қилинган.

Bugun — LIVE