Жаҳон - 19:55 · 21.05.2022

Бельгияда қатор коронавирус талаблари бекор қилинади

Бельгия ҳукумати 23 майдан жамоат транспортида тиббий ниқоб тақишга ва саёҳат қилишга ўрнатилган ковид чекловларини олиб ташлайди. Бу ҳақда ҳукумат сайтида хабар берилди.

Фото: «Красная Весна»

Мазкур қарор ҳукумат расмийлари томонидан коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича ўтказилган йиғилишда қабул қилинган. «Касалхоналар, тиббий муассасалар ва дорихоналарда ниқоб режими сақланиб қолинади. Жамоат транспортида эса бу бекор қилинади», дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқидан ташқарига саёҳат қилишга қўйилган тақиқ олиб ташланади. Бу туристик саёҳатларга ҳам тааллуқли ҳисобланади.

Шунингдек, эндиликда хориждан келганлар учун махсус анкеталарни тўлдириш, коронавирусга чалинганлик сертификатини тақдим этиш, тест синовларидан ўтиш ва вақтинчалик изоляцияда бўлиш шарт эмас.

Аввалроқ Марокаш сайёҳлар учун коронавирус талабини юмшатганди. Шунингдек, Австрия ҳам сайёҳлар учун коронавирус талабини олиб ташлаган.

Bugun — LIVE