Бухоро, Жамият - 16:05 · 21.05.2022

Бухорода чанг бўрони сабаб Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали очилиш маросими қолдириладими?

Бухорода кузатилаётган чанг бўронига қармасадан Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали очилиш маросими ўтказилади. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Бухоро шаҳрида 21 май куни Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шаҳар ҳокимлигидаги фестивалда оид матбуот анжуманда Сенат қўмитаси раиси ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан тадбир ўтказилишини маълум қилди.

«Балки бунда ҳам қандайдир ҳикмат бордир. Ўртоқлар, тадбирнинг тантанали очилиш маросими биз хоҳласак-хоҳламасак бўлади. Бу Волгабўйидан кириб келаётган намлик.

Агар ўтиб кетадиган бўлса, бугун соат 19:00 дан кейин тадбиримизни очамиз. Бўлмаса, эртага қолдирамиз. Жала қуйиб турганда кимга ёқади», — дейди Бахтиёр Сайфуллаев.

Bugun — LIVE