Бухоро, Жамият - 13:00 · 21.05.2022

Бухорога Тошкент ва Фарғонадан қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилди

Бухорога 21–25 май кунлари Тошкент ва Фарғонадан қўшимча авиақатновлар ташкил этилди. Бу ҳақда Турим ва Маданий мерос вазирлиги «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Тошкент–Бухоро–Тошкент, Фарғона–Бухоро–Фарғона йўналишида чартер авиарейслар ташкил қилинди. Бу Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига республиканинг барча вилоятларидан иштирокчиларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилган.

Бундан ташқари, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

Аввалроқ Президент ташаббуси билан Тошкент–Мўйноқ–Нукус йўналишида авиақатнов йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE