ДХХ Сирдарёда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйди — видео

Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси Гулистон шаҳрида ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ҳамда ички ишлар бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида ноқонуний майнинг фермалар фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Гулистон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс вилоят марказидаги нотурар бинолардан бирини ижарага олган ва яширин равишда электр тармоғига уланган. Аниқланишича, у ерда майнинг қурилмаларидан фойдаланиши оқибатида давлатга қарийб 532 миллион сўм зарар етказилган. Текширув давомида 19 дона майнинг қурилмаси ҳамда бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган. Мазкур ҳолатга нисбатан ҳуқуқий баҳо берилади.

Аввалроқ ДХХ Сирдарёда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйганди. Хорижий корхонада жами 7,7 миллион долларлик криптовалюта ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди