Жаҳон - 19:54 · 21.05.2022

Филиппинда «омикрон»нинг хавфли штами аниқланди

Филиппинда «омикрон» штамининг BА.4 варианти аниқланди. Бу ҳақда «ТАCC» хабар берди.

Фото: «РБК»

Маълум қилинишича, инфекция 4 май куни Яқин Шарқдан келган филиппинлик фуқарода аниқланган. У 8 май куни коронавирусга тест топширган, натижа эса ижобий чиққан. Соғлиқни сақлаш вазирлиги филиппинлик сайёҳ ёки ишчи бўлганига аниқлик киритмаган. Айни пайтда расмийлар фуқаролардан эмланишни сўрамоқда.

BА.4 хавфли вариант сифатида таснифланади, яъни вирус янада юқумли ёки касалликнинг оғирроқ кечишига олиб келади. «Омикрон»нинг бошқа вариантлари билан солиштирганда у жиддий аломатларни келтириб чиқармаслиги мумкин, аммо тадқиқотда унинг юқиш тезлиги юқорилиги аниқланган.

«Биз эҳтиёт бўлишимиз керак, чунки тез юқиш инфекцияларнинг кўпайишига олиб келади», дейди Филиппин Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аввалроқ коронавирус болаларда оғир жигар касаллигига олиб келиши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, ЖССТ дунёдаги коронавирус ҳолати бўйича маълумот берган.

Bugun — LIVE