Жаҳон - 11:30 · 21.05.2022

Германия ва Италия газни рублда сотиб олади

Германия ва Италия Россия газини сотиб олиш учун ўз компанияларига рублда ҳисоб рақамларини очишга рухсат берди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Finance.ua»

Мамлакатлар Европа Иттифоқи билан музокаралардан сўнг қуйидагича баёнот берган.

«Россиянинг газ учун тўловни рублда тўлаши ҳақидаги талаби юзасидан баҳслар олиб борилган. Унда Украинадаги уруш юзасидан Москвага нисбатан қаттиқ позицияни эгаллаш муҳокама қилинган», дейилади хабарда.

Финляндия, Болгария ва Польша газ учун рублда тўлашдан бош тортган, шу сабаб бу мамлакатларга Россия газини етказиб бериш тўхтатилган. Бироқ, ҳамма давлатлар ҳам Россия газини рад этишга тайёр эмас.

Германия ҳукумати Европа комиссияси билан мулоқотдан сўнг немис импортчиларига, агар «Газпромбанк»га қилган тўловлари Россия валютасида бўлмаса, рубль ҳисоб рақамларини очиши мумкинлигини айтган.

«Манбаларнинг айтишича, минтақада Россия газининг энг йирик импортчиси бўлган Германия бу масала бўйича ЕИ билан яқин ҳамкорлик ўрнатишга ҳаракат қилган»,  дейилади хабарда.

Италия ҳукумати ҳам бу бўйича Европа комиссияси билан гаплашган. Россия газини қонуний равишда қандай сотиб олиш бўйича тушунтиришлар олиб борилган. Италия бош вазири Марио Драги бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортган.

Аввалроқ Европага Россия нефть ва газидан воз кечиш қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилганди. Шунингдек, қайси давлатлар Россия газидан воз кечиши мумкинлиги айтилган.

Bugun — LIVE