Жаҳон - 15:35 · 21.05.2022

Мисрда фиръавннинг махфий ҳужжатларини сақлаган одам қабри топилди — фото

Мисрда тахминан 4300 йил олдин, фиръавннинг махфий ҳужжатлари билан шуғулланган Мехтьеть исмли одамнинг қабри топилди. Бу ҳақда «Smithsonian Magazine» хабар берди.

Фото: «KAWA News»

Маълум қилинишича, қабр Мисрнинг Саккара аҳоли пунктида топилган. Унинг устидаги иероглифлар орқали Мехтьетьнинг фиръавн ҳужжатлари билан шуғуллангани, қироллик мулки назоратчиси бўлгани аниқланган. Олимлар топилма VI сулоланинг биринчи фиръавнлари ҳукмронлиги даврига, яъни милоддан аввалги 2300 йилларга тўғри келишини айтган. Тадқиқотчилар қабрни пирамидани ўраб турган қуруқ хандақни қазиш пайтида топган.

Фото: «Smithsonian Magazine»

Мехтьеть тахминан худди шу даврда, VI сулоланинг дастлабки учта ҳукмдори: Тети, Усеркара ва Пиопи I ҳукмронлик қилган даврда яшаган. Унинг обрўли мавқеини қабрини безаш учун малакали ишчиларни ёллагани билан ўлчаш мумкин. Қабр тоши жуда мўрт бўлиб, мутахассисларнинг аралашувини талаб қилган.

Фото: «Smithsonian Magazine»

У чизиқларнинг нафислиги билан ажралиб туради. Археологлар қабрнинг ички қисмини ўрганишни режалаштирмоқда, унда дафн хонаси ва эҳтимол Мехтьеть мумиёси ҳам бўлиши мумкин.

Фото: «Smithsonian Magazine»

Аввалроқ Мисрда фиръавнининг 3 минг йиллик мумиёси очилганди. Шунингдек, Мисрда фиръавн хазиначисининг қабри топилган.

Bugun — LIVE