Жамият - 10:57 · 21.05.2022

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова вафот этдими?

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротованинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Bugun.uz» бунга аниқлик киритиш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати билан боғланди.

Фото: «Xs.uz»

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон қаҳрамони, фермер Лола Муротова бетоблиги сабаб вафот этгани айтилган маълумотлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг келтиришича, фермер хўжалиги раҳбари ҳозирда шифохонада даволанмоқда, умумий саломатлиги оғир. Лола Муротова кислород аппаратига уланмаган.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова қаттиқ бетоб бўлиб қолгани сабаб унинг ҳолидан хабар олиш бўйича топшириқ берганди.

Bugun — LIVE