Ўзбекистон ва Жанубий Корея махсус бўлинмалари қўшма машғулотлар ўтказади

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия махсус бўлинмалари июл ойида Жанубий Кореяга бориб, мамлакат Миллий полиция агентлигининг махсус бўлинмалари билан қўшма машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси, Корея Миллий полиция агентлиги махсус бўлинмалари мутахассислари иштирок этган видеоселектор йиғилишида бу борада келишувга эришилган. Онлайн учрашув Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси кўмагида бўлиб ўтган.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилар экан, томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мутахассисларнинг мунтазам ўзаро ташрифлари ва онлайн учрашувларини ўтказишни алоҳида қайд этган.

Келтирилишича, икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари махсус бўлинмаларининг қўшма машғулотлари илк бор 2021 йилнинг ноябрь–декабрь ойларида Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтган.

Навбатдаги машғулотлар Жанубий Кореяда бўлиб ўтади. Видеоконференсия давомида ташкилий масалалар, машғулотлар консепсияси, жалб этилган куч ва воситалар миқдори муҳокама қилинган.

Аввалроқ Сурхондарёда Ўзбекистон–Россия ҳарбий ўқув машғулотлари тасвири намойиш қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 200 га яқин ҳарбийлари тожик–афғон чегарасига етиб келгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди