Сиёсат - 16:37 · 21.05.2022

Ўзбекистонга АҚШ давлат департаменти делегацияси ташриф буюради

Ўзбекистонга 23–25 май кунлари АҚШ Давлат департаменти делегацияси ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, АҚШ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади. Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби ўринбосари Венди Шерман Ўзбекистонга келиши хабар берилганди. Шунингдек, АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонга оид инсон ҳуқуқлари бўйича 2021 йил билан боғлиқ ҳисоботини эълон қилганди.

Bugun — LIVE